Кириш Регистрация

"Астон Вилла" ҳужумчиси фаолиятини испан клубида давом эттиради

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" ҳужумчиси Уэсли "Леванте"га ўтди, деб хабар беради клуб расмий сайти.

25 ёшли бразилиялик билан ижара шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади. "Леванте" келаси мавсумда Сегундада ўйнайди.

Уэсли 2019 йилнинг ёзида 25 миллион евро эвазига “Астон Вилла”га ўтган эди, бу вақт ичида у бирмингемликлар сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган.

Уэсли ўтган мавсумни "Брюгге" ва "Интернасьонал"да ижара асосида ўтказди. Умуман олганда, у 26 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган.

Киритилди: 07:38, 25.07.2022.
Ўқилди: 1281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.