"Монако" спорт директори Лоуренс Стюарт россиялик 26 ёшли ярим ҳимоячи Александр Головиннинг монегаскликлар таркибидаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Головин ҳақиқатан ҳам кейинги мавсумда "Монако"да қолади. Клуб уни сотишни режалаштирмаяпти", - дея Стюартдан иқтибос келтиради Sport24.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Чемпионат" қишда "Монако" Головинни "Ньюкасл"га 40 миллион еврога сотишдан бош тортгани ҳақида хабар берган эди.