Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Никола Лазаревич: "Андижон"нинг жиддий рақиблиги билинди, унинг ўрни Суперлигада бўлиши керак"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Қизилқум” (3:2) ўртасидаги ўйиндан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич қуйидагича муносабат билдирди.

“Биласизми, бундай об-ҳавода яхши ўйин намойиш этиш бироз қийин бўлди. Шундай бўлса-да, йигитларга имконият бериб, уларнинг жисмоний ҳолатини текшириб олдик. Улар яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Рақибимиз – “Андижон” яхши жамоа экан. Бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганлиги кўриниб турибди. Уларга чемпионатда омад ёр бўлишини истайман ҳамда про лигада чемпион бўлишларини тилайман.

Бизда охирги икки кун давомида футболчиларга жисмоний юкламалар берилганди. Бугунги майдоннинг ҳолати ўртача экан. Шундай экан, тайёргарликни давом эттирамиз. Бизни олдинда “Бухоро” билан ўйинимиз бор. Шу тариқа, 3 август куни “Локомотив” жамоасига қарши ўйинга тайёрланиб бораверамиз.

“Андижон” сафида ён чизиқларда ҳаракат қилган футболчилари анча яхши экан. Аммо уларнинг фамилияларини билмайман. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган ҳужумчиларининг ўйини ҳам менга ёқди. Ҳимоячилари ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди. Аммо учрашув видеоёзувини кўриб якуний хулосага келамиз. “Андижон”нинг жиддий рақиблиги билиниб турибди. Уларнинг ўрни Суперлигада бўлиши керак, - деди Лазаревич.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 09:26, 25.07.2022.
Ўқилди: 1293 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик