Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Бунёдкор» - «Шўртан». Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки ўйини доирасида «Бунёдкор» Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилади. «Қалдирғочлар»нинг Осиё чемпионлар лигаси ним чорак финалидаги ўйини сабаб, мамлакат Кубогининг ним чорак финалидан жой олган учрашув қолган ўйинлардан анча кеч ўтказилмоқда.

Жорий мавсум ҳисобидан Тошкентда бир марта меҳмон бўлган Игорь Криушенко шогирдлари 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бунга қадар 2та ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олган «Шўртан»дан кўпчилик бу каби мағлубиятни кутмаганди. Умуман олганда Ғузор жамоаси йилдан-йилга кучайиб бораётган бўлсада, клубнинг «Бунёдкор»га қарши статистикаси мақтанишга арзигулик эмас. Миллий чемпионат доирасида 13 бор майдонга чиққан жамоалар, фақатгина 2 марта муросага рози бўлишган. Бор йўғи 1та ўйинда «Шўртан» зафар қучган, қолган 10та беллашув тошкентликлар фойдасига ҳал бўлган. Тўплар нисбати – 29:3.

Ўзаро ўйинларда энг номдор футболчи сўзсиз Виктор Карпенкодир. «Шўртан»га қарши ўйинларда «Бунёдкор» шарафини 12 марта ҳимоя қилган футболчи, тўрт бор зафар қучиб, ҳар икки статистика бўйича ҳам пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, «Бунёдкор»нинг Олий лига тарихидаги энг йирик ғалабаси ҳам айнан «Шўртан» устидан қозонилган бўлиб, 2008 йилги мавсумда жамоа ғузорликлар дарвозаси жавобсиз етти бор ишғол қилинган.

Меҳмонлар устози Игорь Криушенко «Шўртан» билан иккита фрон: Ўзбекистон Кубоги ва чемпионатида кураш олиб бораётган бўлса, Миржалол Қосимов тўртта фронтда иштирок этмоқда. «Бунёдкор»ни Осиё чемпионлар лигаси чорак финалига олиб чиқа олган Қосимов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан жаҳон чемпионати йўлидаги саралашда иштирок этмоқда.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:55, 11.06.2012.
Ўқилди: 6208 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.