Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

“Монако” — арзонга олиб қимматга сотувчи клуб

Баҳо:
+ | -

Келинг, бугун футболчиларни қандай нархда ва қачон сотишни биладиган “Монако”нинг энг катта сотувлари ҳақида гаплашамиз.

Бернардо Силва
Қаерга: “Манчестер Сити”
Қанчага: 50 миллион евро

Силва "Монако"да 3 йил ўйнади. Аввалига монегасклар ярим ҳимоячини "Бенфика"дан ижарага олишган, кейин эса мавсум ўртасида 15,75 миллион евро эвазига сотиб олишган. 2017 йилнинг июльида “Монако” португалияликни “Манчестер Сити”га 50 миллионга сотганди. Хосеп Гвардиола ўйинчига эътибор қаратди ва шундан сўнг у беш йилдан бери жамоа асосий футболчиларидан бири.

Бенжамин Менди
Қаерга: “Манчестер Сити”
Қанчага: 57,5 миллион евро

Менди Силвадан кейин “Манчестер Сити”га борди. Боз устига, француз “шаҳарликлар”га португалияликлардан ҳам қимматроққа тушди. 2016 йилнинг ёзида “Монако” ҳимоячини “Марсел”дан 13 миллион еврога сотиб олганди. Орадан бир йил ўтиб монегасклар уни 57,5 миллионга “Манчестер Сити”га сотишди. Бу сафар Гвардиола трансфер қилишда адашди. Менди "шаҳарликлар"га яхшиликдан кўра кўпроқ муаммоларни келтирди. Франциялик футболчи қонун билан боғлиқ муаммолар туфайли деярли бир йил майдонга тушмади.

Антони Марсьяль
Қаерда: “Манчестер Юнайтед”
Қанчага: 60 миллион евро

Марсьялнинг сотилиши "Монако" учун жуда муваффақиятли келишув. 2013 йилнинг ёзида монегасклар “Лион” ёшлар жамоасидан 5 миллион евро эвазига футболчи сотиб олишди. 2 йилдан сўнг улар футболчини "Манчестер Юнайтед"га 60 миллионга сотишди. Ва бу “Монако”да ҳужумчи унчалик сермаҳсул бўлмаганига қарамай. Келгуси мавсум француз учун "Манчестер Юнайтед"даги саккизинчи мавсум бўлади, аммо у клубнинг асосий тўпурарига айлангани йўқ. Эрик тен Хаг билан ҳамкорлик Марсьялнинг "Олд Траффорд"да ўйнашига сўнгги умиддир. Акс ҳолда унинг “МЮ”ни тарк этиши муқаррар.

Тома Лемар
Қаерга: “Атлетико”
Қанчага: 72 миллион евро

"Монако" учун яна бир муваффақиятли келишув. 2015 йилнинг ёзида монегасклар Лемарни “Кан”дан 4 миллион еврога сотиб олишганди. 3 йилдан сўнг улар ярим ҳимоячини "Атлетико"га 72 миллионга сотишди. Мадридда француз учун ҳаммаси яхши кетяпти, дейиш мумкин эмас. Футболчи ўтган мавсумда яхши ўйнади, бироқ олдинги мавсумларда ҳам ўйин вақтида, ҳам ўйинда муаммолар бор эди. Ўтган мавсумда Лемар 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Бу унинг “Атлетико Мадрид”даги энг яхши кўрсаткичлари.

Хамес Родригес
Қаерда: “Реал Мадрид”
Қанчага: 75 миллион евро

Хамес "Монако"да атиги 1 мавсум ўтказди. 2013 йилнинг ёзида монегасклар ярим ҳимоячини "Порту"дан 45 миллион еврога сотиб олишганди. Орадан бир йил ўтиб 75 миллион эвазига "Реал"га ўтди. Колумбиялик ўзининг биринчи мавсумида "бланкослар" сафида 13 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Хамес "қироллик клуби"да бундан ортиқ натижа қила олмади. Зинедин Зидан келиши билан Испания пойтахтида колумбиялик учун булутли кунлар бошланди. Ҳозир ярим ҳимоячи Қатарнинг "Ар-Раййан" жамоасида ўйнайди, аммо Европага қайтиш истагини билдирмоқда.

Аурелиен Тчуамени
Қаерга: “Реал Мадрид”
Қанчага: 80 миллион евро

"Монако" учун Тчуамени шартномаси ҳали янги бўлиб турибди. Монегасклар ярим ҳимоячини 2020 йилнинг январида 18 миллион евро эвазига "Бордо"дан сотиб олганди. Шу йилнинг июнь ойида “Монако” футболчини “Реал”га 80 миллион евро эвазига сотганди. Яна 20 миллион монегасклар бонус олишлари мумкин. “Қаймоқранглилар” келажак учун катта сармоя киритди. Бу трансфер ўзини оқлаши керак. Тчуамени келгусида ривожланиш учун барча фазилатларга эга, истиқболли ярим ҳимоячи ҳисобланади. Карло Анчелотти қўл остида ёш француз муваффақиятга эришиши керак.

Килиан Мбаппе
Қаерга: “ПСЖ”
Қанчага: 180 миллион евро

Мбаппенинг трансфери "Монако" тарихидаги энг муваффақиятли сотуви бўлди. Килиан ҳали ёшлигида монегасклар академиясига қўшилди. У ерда 4 йил ўтказди, шундан сўнг аввалига ижарага, кейин эса доимий равишда “ПСЖ”га ўтди. Парижликлар ёш ҳужумчини 2018 йилнинг ёзида сотиб олишган эди. Трансфер суммаси 180 миллион еврони ташкил қилди. Бу "Монако" учун энг катта сотув ва "ПСЖ" учун иккинчи энг қиммат трансфер. Франция чемпионлари кўпинча ўзларига ёқмайдиган футболчилар учун катта маблағ сарфлашади, бироқ бу трансфер аксинча бўлди.

Киритилди: 12:51, 25.07.2022.
Ўқилди: 6960 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.