Лионель Месси яна "Барселона" либосини кийиши мумкин. ОАВ маълумотларига кўра, Каталония жамоаси бош мураббийи Хави клуб президенти Жоан Лапортадан Мессини қайтаришни сўраган. Афтидан, гап кейинги бир неча ойлар ҳақида эмас, балки аргентиналик юлдуз эркин агентга айланиши мумкин бўлган кейинги ёз ҳақида кетмоқда.
Испания ОАВси "Барселона" президенти Жоан Лапорта футболчини қайтариш учун қандай қадамлар қўйишини тахмин қилган. Манбаларга кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбари Мессининг атрофидагилар билан алоқаларни ўрнатади ва бошқа нарсалар қаторида футболчининг отаси билан тасодифий учрашувлар излайди. Лапорта тушунадики, аргентиналик футболчининг ўтган йилги кетгани учун мухлислар ва клубдагилар ундан хафа, шунинг учун муносабатларни яхшилаш керак.
Бундан ташқари, Жоан Лапорта яқин келажакда "Барселона"да кучли ва рақобатбардош жамоа қурмоқчи. Агар у амалга ошса, бу Лионель Месси учун ишончли далил бўлади.