"Монако" ҳимоячи Рубен Агилар билан шартномани узайтирди. Клуб сайти хабарига кўра, янги шартнома 2025 йилгача мўлжалланган.
29 ёшли франциялик футболчи “Монако”да 2019 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У "Монпелье"дан 8 миллион евро эвазига харид қилинган.
У шунингдек, Лига 1да "Осьер" ва "Гренобль" жамоаларида ўйнаган. Умуман олганда, Франция чемпионати олий дивизионида Агилар 139 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган.