"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич кейинги мавсумда Каталония клубида қолиш имкониятлари ҳақида оптимистик фикрда.
“Охирги икки йил давомида мен жароҳатлар, CОВИД-19 билан курашдим ва ижарага берилдим. Аммо ҳозир ҳаммаси бошқача.
Ишончим комилки, энг яхши формамга қайтишим мумкин. Бу ёзда мен жисмоний тарбия мураббийи билан ишладим”, - дейди Пьянич Фанатик нашрига берган интервьюсида.
Каталонияликлар бош мураббийи Хави аввалроқ футболчини асосий таркиб футболчиси деб ҳисобламаган эди, бироқ мавсумолди даврида ярим ҳимоячининг муваффақиятидан ҳайратда қолганди.