Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Навбаҳор» Про лига клубини мағлуб эта олмади

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини сақлаб туриш, шунингдек, таркибга янги қўшилган ўйинчиларни синовдан ўтказиш мақсадида, 25 июль куни “Навбаҳор” Про лига вакили Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши навбатдаги назорат – синов баҳсини ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида бўлиб ўтган мазкур ўйинда Самвел Бабаян аралаш таркибни синовдан ўтказишди, аниқроғи, майдонда кўпроқ ёшлар ҳаракат қилишди. “Навбаҳор”ни майдонга сардор сифатида эса тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев бошлаб тушди.

Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, беллашувнинг 1-бўлимида ташаббус кўпроқ мезбонлар тарафида бўлди. Жумладан, биринчи 45 дақиқаликда майдон эгаларидан Аслиддин Тоштемировнинг зарбасига аниқлик етишмаган бўлса, Ҳумоюн Муртазоев ва Дониёр Исмоиловнинг зарбаларидан сўнг, жамоамиз дарвозабони Раҳимжон Давронов ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим якунланишига саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Нурилло Тўхтасиновнинг дарвозадан 35 метрлар чамаси узоқликдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўпни “Турон” дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов қийинчилик билан қайтарди.

Учрашувнинг 2-бўлимида ҳар икки жамоа таркибида ўзгаришлар юз берди. Иккинчи 45 дақиқаликда устунлик “лочинлар” тарафида бўлди.  Жумладан, “Навбаҳор”нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида захирадан майдонга туширилган Лутфуллоҳ Нуриддиновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Шунингдек, яна 2-3 та вазиятда “Турон” посбони Низомиддин Зиёвутдинов ўз маҳоратини намойиш этди.

Мезбонлар томонидан уюштирилган 2–3 та хавфли ҳужумни эса "Навбаҳор"нинг 2-бўлимда захирадан майдонга туширилган маҳоратли дарвозабони Озодбек Маърупов ўз маҳоратини намойи этган ҳолда, бартараф этишга муваффақ бўлди. Натижада мазкур ўртоқлик баҳсида ҳисоб очилмади – 0:0.  

Ўртоқлик ўйини
“Турон” – “Навбаҳор” – 0:0
Яйпан. “Ўзбекистон” ўйингоҳи. 153 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Шоҳруҳ Азамов, Жаҳонгир Исақов.
“Турон”: Низомиддин Зиёвутдинов, Хушнудбек Авилов, Марлен Чобанов, Сергей Морозов, Аслиддин Тоштемиров, Жасурбек Ўринов, Бобурбек  Қосимов, Сардор Теляков, Абдулазизхон Абдурашидов, Дониёр Исмоилов, Ҳумоюн Муртозаев.
Захирадагилар: Акмал Турсунбоев, Сардор Абдураимов, Сардор Абдунабиев, Ғолиббек Сарибоев, Сиёвуш Ҳабибуллоев, Шарифбек Раҳматов, Денис Островский, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Миразиз Маҳаммадалиев.
“Навбаҳор”: Раҳимжон Давронов, Станислав Андреев, Аброр Каримов, Давронбек Олимжонов, Ҳусан Ғанижонов, Жаҳонгир Турсунов, Камронбек Неъматжонов, Элгужа Грилашвили, Нурилло Тўхтасинов, Музаффар Мўминов, Тоҳир Рафаэлов.
Захирадагилар: Озодбек Маърупов, Дониёр Мирзақаюмов, Элёр Мўминқулов, Бунёд Раҳимов, Сарвар Баҳодиров, Асадбек Жўрабоев, Лутфуллоҳ Нуритдинов.

“Навбаҳор” матбуот хизмати. 

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:14, 26.07.2022.
Ўқилди: 1645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.