"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Бавария" билан 2019/20 йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида Испания жамоасини 8:2 ҳисобида мағлуб этган учрашувни эслади.
“Бавария билан 2:8ми? Айтишим керакки, биз бу ҳақда гаплашмадик. Ўтмишда қолди, орқага қараманг. Бу бизнинг принципимиз.
Қачонгача юқори савияда ўйнашим керак? Жавоб бериш қийин. Жисмоний жиҳатдан ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман", - дея Левандовски сўзларини келтиради Маrcа.
33 ёшли Левандовски 19 июль куни “Барселона”га ўтган эди. Transfermarkt хабарига кўра, польшалик ҳужумчининг трансфери испан жамоасига 45 миллион еврога тушган.