"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманнинг айтишича, клубга янги келган Маттейс де Лигт учун "Бавария"да машғулот ўтказиш "Ювентус"га қараганда қийинроқ бўлган.
"Машғулотдан сўнг мен де Лигт билан гаплашдим ва у менга сўнгги тўрт йил ичида бу машғулот у учун энг оғир бўлганини айтди.
Бу машғулот, албатта, қийин эди, лекин унчалик эмас", — дейди Нагельсманн.