"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар танқидлар ҳақида гапирди.
“Мен мутлақо бемаъни гапларни гапираётганлар билан баҳслашишга тайёр эмасман. 13 ёшимдан бери мени танқид қилишади. Мен жуда узоқ вақт жим турдим. Агар мен рози бўлмаган нарса ҳақида гапирадиган бўлтўса, мен яна гапираман. Ҳар бир ҳаракат реакция билан бирга келади. Хоҳлаганингизни айтишингиз мумкин, лекин кейин эшитишни истамаган нарсангизни тингланг”, - деб ёзди Неймар твиттердаги саҳифасида.
30 ёшли Неймар 2017 йилдан бери парижликлар жамоасида тўп тепади. "ПСЖ" сафида 144 та ўйинда майдонга тушиб, 100 та гол урди ва 60 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилда якунига етади.