Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Жўрабек Зоиров: «Осиё чемпионатида ёшларимиз ҳар бир вазн тоифасида шахсий рекордларини янгилашди»

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Ҳар қандай мусобақа фақат спортчи учун эмас, балки уларнинг устозлари учун ҳам муҳим синов ҳисобланади. Супачага чиққан вақтида шогирдиданда кўпроқ ҳаяжонланадиган, ютуқларидан севинадиган инсон ҳам устоздир.

Осиё чемпионати якунида шогирдларининг муваффақиятидан қувонаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Жўрабек Зоировнинг мусобақа борасидаги фикрларига қулоқ тутдик.

“Юртимизда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақада 25дан ортиқ давлатдан келган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Ушбу қитъа биринчилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этдик. Асосий рақибларимиз Эрон, Вьетнам, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Индонезия давлатларидан келган спортчилар бўлишди. Муросасиз кечган беллашувларда ёшларимиз ҳар бир вазн тоифасида ўзларининг шахсий рекордларини янгилашди. Мусобақанинг сўнгги кунида эса оғир вазн тоифасидаги шогирдим Мирҳосил Мирзабоев ёшлар ўртасида олтин, икки курашда кумуш медаль соҳибига айланди.

Ўсмир ва ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобида ўғил болаларимиз 1-ўринни қўлга киритишди. Қизлар ўртасида эса ёшлар умумжамоа ҳисобида 1-ўринга, ўсмир қизлар эса 2-ўринга сазовор бўлишди. Бошқа давлатлардан келган спорчилар ҳам яхши натижа билан ўз ватанларига қайтишди. Бу каби мусобақаларнинг юртимизда ўтказилиши аввало Ўзбекистон номини дунёга танитиш учун катта имконият бўлса, қолаверса, спортчиларимизга Жаҳон чемпионати, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун замин яратади. Кейинги мусобақамиз жорий йилнинг август ойида Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинларидир. Ушбу мусобақада янги таркиб билан иштирок этамиз. В Ислом бирдамлик ўйинларидан ҳам юқори натижалар билан қайтиш ниятимиз бор,” – дея сўзини якунлади мураббий Жўрабек Зоиров.

Маълумот учун, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида қатнашган Турсуной Жабборова, Шарофиддин Амриддинов, Нигора Сувонова каби истеъдодли спортчиларимиз Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этишади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 17:59, 26.07.2022.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6727]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3145]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3052]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2261]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2042]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1929]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1880]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1830]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1627]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик