Transfermarkt интернет портали Қирғизистон премьер-лигасида ўйнаётган ўзбекистонлик энг қиммат футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик футболчилар Қирғизистон чемпионатида фаолияти олиб бораётган ўйинчиларнинг тахминан 10 фоизини ташкил қилишади. Улар орасида 3 нафар футболчи 175 минг евро нарх билан энг қиммат ўйинчилар бўлиб туришибди: Азамат Абдуллаев, Отабек Ҳайдаров (иккиси — «Нефтчи»), Темур Толипов («Дордой»).
Достонжон Рашидов («Нур-Баткен»), Шоҳруҳбек Муродов («Кағанат») ва Дадахон Юсупов («Абдиш-Ата») 150 минг еврога баҳоланган.