"Атлетико" президенти Энрике Серезо "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга бўлган қизиқиш ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Унга кўра, 37 ёшли португалияликнинг Мадрид клубига трансфери бўлиши мумкин эмас.
"Роналду ва "Атлетико" ҳақидаги бу ҳикояни ким ўйлаб топганини билмайман", - дея Серезодан иқтибос келтиради Partidazocope. “Бу, албатта, тўғри эмас. Роналдунинг "Атлетико"га ўтиши деярли мумкин эмас.
Олдинроқ, Роналдунинг агенти ҳужумчининг "Атлетико Мадрид"га ўтишини талаб қилаётгани хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда Роналду манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.