"Вест Хэм"нинг янги аъзоси Жанлука Скамакка нима учун "Сассуоло"дан Лондон клубига ўтганини тушунтирди. 23 ёшли италиялик 5 йиллик шартнома имзолади.
"Вест Хэм"га ўтганимдан жуда хурсандман. Мен бу дақиқани анчадан бери кутгандим - Премьер-лигада ўйнаш менинг орзуим эди. “Вест Хэм” мен учун идеал жамоа эканлигини ҳис қиляпман. Клуб мени чиндан ҳам хоҳлашларини кўрсатди ва мен мураббий билан гаплашганимда буни дарҳол тушундим. Мен ўйнашни ва мухлисларга “Вест Хэм” либосида нима қила олишимни кўрсатишни кута олмайман – умид қиламанки, биз бир биримизни севиб қоламиз”, – дея Скамакка сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Ўтган мавсумда Скамакка барча мусобақаларда 38 та ўйинда 16 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.