"Фламенго" "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Оскар билан оғзаки келишувга эришди, деб хабар беради O Dia. Футболчи вакиллари Рио-де-Жанейрога етиб келишди ва Бразилия клуби вице-президенти Маркос Браз билан бевосита музокара олиб боришди.
Энди "Челси"нинг собиқ футболчисининг агенти 2024 йилнинг ноябригача амал қиладиган шартномаси бўлган 30 ёшли бразилияликни қўйиб юбориши учун Хитой клуби билан музокара олиб боришга ҳаракат қилади.
Манбага кўра, "Сан-Паулу" ва "Интернасьонал" каби бошқа жамоалар ҳам Оскарни қўлга киритишга қизиқиш билдиришган.
"Фламенго" ёз бошида "Барселона", "Интер" ва "Ювентус"нинг собиқ юлдузи Артуро Видаль билан шартнома имзолаган эди.