Кириш Регистрация

"Фиорентина" ҳимоячисига Бундеслига клуби қизиқиш билдирган

Баҳо:
+ | -

"Фиорентина"да тўп тепаётган сербиялик ҳимоячи Алекс Терзич ёзда клубини ўзгартиришга яқин турибди. Бу ҳақда Calciomercato саҳифаларида хабар берилган.

Италиялик журналистларнинг ёзишича, Флоренция клуби раҳбарияти футболчини жорий трансфер ойнасида сотишга қарор қилган.

Терзич хизматларига Германия Бундеслигасида қизиқиш билдирилмоқда. Унинг трансфер қиймати 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

22 ёшли латерал 2019 йилнинг ёзида "бинафшаранглилар" сафига келиб қўшилди ва 5 йиллик шартнома имзолади.

Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида Терзич 14 та ўйин ўтказиб, 1 голли узатмани амалга оширди ва сариқ карточка олди.

Киритилди: 11:28, 27.07.2022.
Ўқилди: 859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.