“Рома”нинг янги футболчиси Пауло Дибала Рим клубига ўтганидан сўнг биринчи куниёқ ўз номи ёзилган футболкаларни сотиш бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport.
Нашрнинг ёзишича, сўнгги рекордчи португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду бўлган. У "Ювентус"га келган куни рекорд ўрнатганди.
Қайд этилишича, Роналду келган биринчи куниёқ 500 000 дона футболка сотилган. Дибаланинг либослари эса трансфернинг биринчи кунидаёқ дарҳол 530 мингга сотилган.
Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибала Рим клубига эркин агент сифатида ўтган эди. У уч йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ, аргентиналик футболчи "Ювентус" сафида 293та ўйин ўтказиб, 115та гол урган ва 48та голга ассистентлик қилган.