Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн 2-2 Австралия
19/11 23:15 Кувайт 1-1 Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай

АПЛ грандларига осон бўлмайди. Уларни қийнаши кутилаётган клублар

Баҳо:
+ | -

 Англия Премьер лигаси ҳар мавсум жуда ҳам қизиқарли курашлар ва кутилмаган натижалари билан мухлисларни хушнуд этади. Туманли альбион футболи сўнгги йилларда бутун дунё бўйича энг қизиқарлиси бўлиб қолмоқда. Бунга асосий сабаб албатта, ўртамеёна жамоалар ҳам гранд клубларга яхши қаршилик кўрсатади. Умуман олганда ўтган мавсум “Вест Хэм” язши ўйинлар кўрсатди. Шунингдек, “Лестер” яна эртагини бошлаб қолиши мумкин. Улар яхши натижа кўрсатса, мухлислар хайратга тушишмайди. Аммо бу мавсум гранд жамоалар бошини оғритадиган клублар кўпроқ. Қуйида эса, айнан яхши натижа кўрсатиши мумкин бўлган, аммо улардан бундай ўйинни кўпчилик кутмайдиган жамоалар ҳақида гаплашамиз.

“Брайтон”

“Брайтон” биринчи ўринда эътироф этилишга ётарлича сабаблар бор. Биринчидан жамоа ўтган мавсум жуда сифатли ва қувноқ футбол намойиш этди. Уларнинг ўйинлари мухлисларни асло зериктирмади. Жамоа етакчиларидан бири бўлган, Ив Биссуманинг клубни тарк этиши “чағалаклар”га қимматга тушиши мумкин. Аммо клубда савияли футболчилар етарлича топилади. Унинг устига ижарадаги футболчилар жамоага қайтишди. Улар орасида Дениз Ундав асосий таркиб футболчиси бўлиши кутилмоқда. Шунингдек жамоага янги келган 18 ёшли футболчи Жулио Энкисодан умидлар катта.

Граҳам Поттер 2019 йилдан буён жамоа таркибини ўзига мослаштира олди. Клубда Роберт Санчес асосий дарвозабон бўлса, Левис Данк клуб сардори ва маркизий ҳимоядага катта фигура ҳимобланади. Марк Кукурелья жамоада қолса, бу “оқ-кўклар” учун катта ютуқдир. Шунингдек, жамоа юлдузлари Паскаль Гросс, Леандро Троссард ва Алексис Маккалистер катта эҳтимол билан бу йил ҳам жамоада қолишади.

“Астон Вилла”

 Грилиш кетгач, жамоада бир неча ой қийинчилик бўлди. Аммо Стивен Жеррард бошқарувга келгач, ҳаммаси аста-секинлик билан изига тушмоқда. Жамоа таркиби кучайиб бормоқда. Жамоага янги келган, Диего Карлос ҳимоя марказидаги катта муаммоларни бартараф эта оладиган футболчи. “Севилья”да Жюль Кунде билан тандем ҳосил қилган бразилияликка “шерлар” таркибида Тайрон Мингс шерик бўлади. Мингс Анлия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, қанот ҳимоясида тажрибали Люка Дин ва ўтган мавсум кашфиётларидан бири Мэтти Кэш асосий жамоада ўйнаши кутилмоқда.

  Коутиньо бошчилигидаги ярим ҳимоя ҳам анча ишончли кўринишга келган. Унинг устига марказдаги ҳар бир позиция учун яхшигина рақобат бор. Жон Макгин, Коутиньо, Леон Бэйли, Бертран Траоре, Дуглас Луис ва Жейкоб Рэмзи шу позиция эгалари ҳисобланади. Аслида бу рўйхатни ҳали давом этказса ҳам бўлар эди. Ҳужумда эса кўпроқ Ингс ва Уоткинс жуфтлигини кўрсак ажаб эмас. Агар жамоа бошқа марказий ҳужумчини жамоага жалб этмаса.

“Ньюкасл”

  “Ньюкасл” Саудия Арабистони шахзодаси қўлига ўтгач, дунёнинг энг бой жамоасига айланган эди. Ўша пайтлар ҳамма жамоа жуда катта трансферларни амалга ошириши ҳақида гапирди. Тўғри шундай бўлиши мумкин, аммо ҳаммасига вақт керак. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “зағизғонлар” сифатли футбол намойиш этди ва қуйи лигага тушиб кетмайдиган бўлишди. Албатта, бунга жамоа амалга оширган трансферлар ҳам сабаб бўлди.

 “Ньюкасл” бу мавсумга ҳам яхши ҳоизрлик кўрмоқда. Клубнинг асосий трансферлари Ник Поуп ва Свен Ботман бўлди. Шунингдек жамоа таркибида, Киран Триппиэ, Бруно Гимараэш, Алан сен-Максимен сингари яхши футболчилар ҳам бор. Клуб мураббийи Эдди Хау ҳали яна бир нечта футболчиларга қизиқиш билдирса керак. Табиийки жамоа яхши трансферларни амалга ошириши учун еврокубокларда иштирок этиши керак. Шундай экан, сўзсиз Хау ўз олдига юқори мақсадлар қўйган. Уларда пулдан муаммо йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:21, 27.07.2022.
Ўқилди: 6629 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.