Ўтган ҳафта охирида "Барселона" бош мураббийи Хави клуб трансфер бозорида фаол ишлаётганини айтди: "Менимча, биз жуда яхши трансферларни амалга оширмоқдамиз. Биз оптимистмиз, ҳали уч ҳафта бор. Бу масалага ижобий муносабат билан қараймиз”.
У айтган яхши трансферлар қаторига "Бавария"нинг собиқ юлдузи Роберт Левандовски, вингер Рафинья Диас, ярим ҳимоячи Франк Кессиэ ва ҳимоячи Андреас Кристенсен киради. "Барса" август ойи ўрталарида бошланадиган Ла Лиганинг янги мавсумида "Реал"га қарши майдонга тушмоқда.
Аммо Каталония клубига қайта қуришни якунлаш учун яна нима керак? Биз бу масалани қуйида муҳокама қиламиз.
"Барса" сўнгги йилларда ўз активлари билан шуғулланиши керак. Оддий гап билан айтганда, янги келганларни рўйхатдан ўтказиш учун биринчи навбатда эски футболчиларни сотиш зарур.
Marca нашри хабарига кўра, каталонияликлар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳозирги таркибдан бир нечта ўйинчига чиқиш эшикларини кўрсатишига тўғри келади. Чунки ёзги трансферлардан кейин маошлар фонди сезиларли даражада ошган. Бундан ташқари, Серхи Роберто ва Усмон Дембеле янги шартномалар бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
Мумкин бўлган йўқотишлар ҳақидаги янгиликларда Френки де Йонг ва Мемфис Депай номлари фаол тарзда тилга олинмоқда. Френки аллақачон "Реал"га қарши ўртоқлик учрашувида Пике билан бирга марказий ҳимоя зонасида ўйнаган. Айни дам "Милан"дан эркин агент сифатида сотиб олинган Френк Кессиэ Де Йонг билан рақобатлашишга ҳаракат қилиб кўради.
Ҳа, Де Йонг бу позицияда босимдан осонгина чиқиб кета олади, Хави эса мақтовлар айтиши мумкин, аммо ҳозир “Барса” учун молиявий фейр-плей муҳимроқ. Шу сабабли, Френкидан маошини камайтиришни қатъият билан сўрашади, бу эса футболчи ва испан гиганти ўртасидаги муносабатларга фойда келтирмайди. Мемфис Депай нафақат пулни, балки совринларни ҳам хоҳлайди. У 20 миллионга баҳоланмоқда.“Барса” бу футболчилар билан қандай муросага келиши ҳозирча сир ва раҳбарият учун қийин вазифа бўлиб қолмоқда.
Голландия футболчилар уюшмаси раҳбари Евгений Левченко аллақачон де Йонг ҳақида гапириб ўтган:
“Менимча, касаба уюшмаси барча футболчиларни ҳимоя қилиши керак. FIFPro каби халқаро ташкилотнинг аралашуви вақти келди”, — дея ASдан иқтибос келтиради Левченко.
Хави Гвардиола эмаслиги ва футболни ўзига хос тарзда кўришини айтиши мумкин. Унинг афсонавий мақоми "Барселона" мураббийига трансфер мавсумини ўз хоҳишига кўра бошқариш имконини беради.
Албатта, Каталония аҳли Мессининг қайтишини хоҳлайди. Бир кун келиб, бу содир бўлар ҳам, лекин "ПСЖ"даги шайхлар суперюлдуз билан ҳамкорликдан максимал фойда олишни мўлжал қилган ва уни қайтиб бермасалар ҳам керак. Шунинг учун Мессининг камбеки ҳозирча "орзулар" бўлимида қолади.
Хавининг яна бир орзуси ҳимоячи Жюль Кунде билан шартнома имзолаш. Топ жамоалар кўп йиллар давомида унинг ортидан югуриб келади. Масалан, 2020 йилнинг сентябрьида “Севилья” “Манчестер Сити”дан 55 миллион евро миқдоридаги жуда яхши таклифни рад этган. Энди ОАВ Тухелга омад кулиб боқмаганини айтишмоқда: “Челси”нинг янги раҳбарияти бу трансферни якунлай олмади, германиялик мураббий футболчининг бўйи (марказий ҳимоячи учун 181 см) туфайли хижолат бўлгани айтилмоқда ва каталонияликлар бу музокараларга янада тажовузкорлик билан киришган.
Хави Кунде билан мунтазам алоқада бўлиб турди, Жюль трансферга рози ҳам бўлди. Яқин алоқа ва ёқимли ваъдалар кўп нарсани ҳал қилади. Турли хил суммалар айтилмоқда - тахминан 50 миллион евро, битим тез орада ёпилиши керак ва ҳимоячининг формаси "кўк-анорранглилар" онлайн-дўконида бир неча дақиқага ҳам пайдо бўлди.
Шунингдек, матбуот севильяликлар Депайни Кунде трансферига қўшишга рози бўлмаганликлари ҳақида ҳам ёзишмоқда - тўғри, кўпроқ пул ишлаб, мураббийга айнан ким кераклигини танлаган маъқул. Энди Хави Мемфисни захирага қўйиши айтилмоқда, чунки у ўзига янги жамоа топа олмаяпти.