Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Челси" чиқиш эшигини кўрсатиши керак бўлган 5 футболчи

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум бошланишига оз фурсат қолди ва бош мураббий Томас Тухель ҳозирги жамоасидан норози. Ва бу раҳбарият Рахим Стерлинг ва Калиду Кулибалининг трансферлари учун деярли 100 миллион евро сарфлаганига қарамай давом этмоқда. Бироқ, "Челси" таркибида яна бир нечта ўйинчилар борки, улардан қутулиш керак. Улар жамоа захирасида катта маошга эга футболчилардир.

Кепа Арризабалага: маош - йилига 9,51 миллион евро

Кепанинг трансфери дунёдаги барча дарвозабонлар ичида энг қиммати ҳисобланади. Тўрт йил аввал “Челс” испаниялик учун 80 миллион евро ажратган бўлса, энди у ўринбосар дарвозабон ролидан мамнун. Кепанинг мунтазам хатолари Лондон клуби раҳбариятини Эдуард Мендини сотиб олишга мажбур қилди. Арризабалага Европанинг кўплаб клубларида асосий дарвозабон ўрнини боса олса-да, жамоада захирада қолишга мажбур. Бир неча кун олдин Daily Mail нашри "Наполи" Кепани бир мавсумлик ижарага олишни кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эди. Бироқ, итальян клуби дарвозабоннинг бунчалик катта маошини тўлай олмайди, шунинг учун ҳам “Челси” харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олишга мажбур бўлади. Агар, трансфер содир бўлса.

Маланг Сарр: маош - 6,2 миллион евро

Ўтган мавсум франциялик ҳимоячи учун омадли чиқди, деб бўлмайди. Daily Mail Саррни асосий хатога йўл қўювчи футболчи сифатида таърифлади, гарчи у ўйиннинг кўп қисмида ўзига ишонган бўлиб кўринса ҳам. Албатта Сарр янги мавсумда олдингисига (21 та ўйин) қараганда кўпроқ ўйнашни кутмоқда ва Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен билан кетиши франциялик футболчининг имкониятларини оширди. Аммо кейинроқ “Челси” Калиду Кулибалини сотиб олди. Бу сценарийда Саррнинг асосий таркибда пайдо бўлиш эҳтимоли жуда паст кўринади. Мавсум олди ўйинларда Маланг кўзга ташланмади, аммо қўпол хатога ҳам йўл қўймади. Бундан ташқари, Тухелда тажрибали Тиаго Силва ва ёш Трево Чалоба каби яна бир қанча вариантлар мавжуд.

Росс Баркли: маош - 5 миллион евро

Баркли ўтган мавсумда "Челси"нинг сўнгги голига муаллифлик қилганди. Унинг қўшиб берилган вақтдаги аниқ зарбаси жамоасига "Уотфорд" билан ўйинда (2:1) ғалаба келтирди. Бутун мавсум давомида Росс бор-йўғи 14 та ўйин ўтказди ва битта гол урди. Унинг шартномаси бир йилдан кейин тугайди ва бундай вазиятда "Челси" футболчини сотиши мантиқан тўғри. Mirror хабарига кўра, Баркли аллақачон трансферга қўйилган ва унга бир вақтнинг ўзида бир нечта инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда. Балки тез орада футболчи фаолиятини қайта бошлаш имкониятига эга бўлар ва биз уни бошқа жамоа либосида кўрармиз.

Миши Батшуайи: маоши - 3,6 миллион евро

Бельгиялик футболчи 6 йил олдин “Челси”га ўтган, бироқ ўшандан бери беш марта ижарага берилган. Ўтган мавсумда у Туркияда "Бешиктош" сафида ўйнади - 42 ўйин, 14 гол. Батшуайи яна Лондон клубини тарк этиши мумкин, чунки унинг шартномаси келаси ёзда тугайди. Миши 28 ёшда ва бир мавсумга доимий ижаралар унга ўз истеъдодини максимал даражада амалга оширишга имкон бермади, деган фикр бор. Ромелу Лукакунинг кетиши Батшуайининг "Челси"даги ўйин вақтини ошириши мумкин, аммо жамоада яна бир ҳужумчи бор. Армандо Броянинг сотилишига Тухел қарши чиқди. Броя ва Батшуайининг эса бир жамоада қолиши даргумон. Миши учун вазият аянчли кўринади, аммо Армандо ундан саккиз ёш кичик.

Кенеди: маоши - 1,3 миллион евро

Кенеди Батшуайи билан тахминан бир хил ҳикояга эга. Бразилиялик футболчи "Челси"га етти йил аввал келган ва шундан бери олти марта ижарада ўйнаган. Унинг Лондон клуби билан шартномаси Мишиникига ўхшаб 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Кенеди ўтган мавсумни ўз уйида "Фламенго"да бошлаган (14 ўйин, битта гол), аммо январда Англияга қайтган. Шундан сўнг у "Челси" таркибида уч марта майдонга тушди. Агар Сезар Аспиликуэта “Челси”ни тарк этса, Кенедини Рис Жеймснинг ўрнига ўтиши мумкин. Бразилиялик футболчига "Лидс" қизиқиш билдирган, аммо ҳозирча бу трансфер даргумон кўринади. Кенеди Тухелни унга жамоада каттароқ рол беришга ишонтира оладими, буни эса вақт кўрсатади. Аммо Аспиликуэта ҳеч қаерга кетмаса, бразилиялик янги клубга ўтишга тайёргарлик кўрса ҳам бўлаверади.

Агар беш нафар футболчи ҳам жамоада қолса, "Челси" йил давомида уларнинг маоши учун 25 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлайди. Бу футболчилар асосий таркибга киритилмаган ва улардан иккитаси ҳатто ўтган мавсумни бошқа жамоаларда бошлаган. Айтишимиз мумкинки, клубга улар керак эмас. Бундай харажатлар фойдасиз. Йилига 17 миллион евро ишлаб оладиган ҳужумчи Тимо верньер ҳам бу рўйхатда бўлиши мумкин эди, бироқ Лукакунинг кетиши немис футболчисини жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирди. Агар “Челси” янги ҳужумчи сотиб олмаса, Тимонинг Лондонни тарк этишини тасаввур қилиш қийин.

Киритилди: 14:58, 28.07.2022.
Ўқилди: 4926 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.