Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Расман: «Металлург» Босния ва Герцеговиналик ўйинчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+1 | -

Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибини яна бир иқтидорли ўйинчи билан тўлдирди. Клуб 25 ёшли Босния ва Герцеговиналик ярим ҳимоячи Керим Палич билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

Керим Палич Сараево шаҳрида таваллуд топган. Профессионал футболчилик фаолиятини “Железничар” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Босна Юнион”, “Интер” (Братислава), “Крупа”, “Сараево” жамоаларида тўп сурди. Босния ва Герцеговина терма жамоаларига жалб этилган. Ўсмирлар, U-19 терма жамоалари таркибида халқаро учрашувларда майдонга тушган. Фаолияти давомида 120 та учрашувда тўп сурган. 6 та тўп киритган.

Босния ва Герцеговина миллий чемпионати – Премьер лигасида 46 учрашувда мвйдонга чиқиб (“Крупа”да 28 та, “Сараево”да 18 та ўйин), 1 та гол киритган. 15 марта огоҳлантирилган.

Керим Палич (Босния ва Герцеговина)
25 ёшда. 1997 йилнинг 24 январь санасида таваллуд топган.
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Фаолият юритган жамоалари:
2014 – 2015 йиллар – “Железничар”
2016 йил – “Босна Юнион”
2017 йил – “Интер” (Братислава, Словакия)
2018 – 2020 йиллар – “Крупа” ФК
2021 – 2022 йиллар – “Сараево” ФК

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 16:29, 29.07.2022.
Ўқилди: 1779 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.