"Андижон" охирги назорат учрашувида Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби - "Истиқлол"га қарши куч синашди ва кучли рақиб устидан йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашув жамоаларнинг илк ўзаро ўйини саналади.
Маълумот учун, бунгача "Истиқлол" Наманганда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, Тошкентда "Локомотив" билан ҳам муроса кўчасини танлаганди - 0:0.
Ўйин ҳужумкор руҳда ўтди. Эътиборлиси, учрашувнинг асосий воқеалари иккинчи бўлимда юз берди. Аввалига 47-дақиқада Богдан Милич ўзининг аниқ зарбаси билан дарвозани аниқ нишонга олди. Бўлим ўрталарида Миличнинг ватандоши - Горон Милойко тезкор ҳужумни гол билан якунланди. Қизиғи, Милойко кейин ҳакам томонидан қизил карточка билан майдондан четлатилди. Учрашув 2:0 ҳисобида якунланиш арафасида Маликшоҳ Расулов тезкор қарши ҳужумда рақибларини ортда қолдириб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди - 3:0.
Шу тариқа, "Андижон" халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг энг кучли клубини йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда йиғинни юқори нотада якунлади.
"Истиқлол" клуби Тожикистоннинг 10 карра чемпиони ва 11 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, 8 бор Тожикистон Кубогини ютган. 2012 йилда ОФК Кубогини қўлга киритган. Яна икки марта ушбу мусобақада финалгача етиб борган.
Ўтган йили "Истиқлол" Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиб гуруҳдан чиққан ва 1/8 финалга етиб борган. Бу йил ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашди.
Тожикистон миллий терма жамоасининг асосий негизини ушбу клуб вакиллари ташкил этади.
Назорат учрашуви. 29.07.2022.
"Андижон" — "Истиқлол" 3:0 (0:0)
Голлар: Богдан Милич 1:0, Горан Милойко 2:0, Маликшох Расулов 3:0
"Андижон": Элдор Адҳамов, Илҳом Алижонов, Абдувоҳид Ғуломов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Горон Милойко, Муҳаммадкарим Тоиров, Суҳроб Бердиев, Азамат Исроилов, Фарҳод Соҳибжонов, Богдан Милич
Захирадан майдонга тушганлар: Абдураҳмон Комилов, Маликшоҳ Расулов, Аҳмаджон Анваров, Ахрор Иноятов, Иззатилло Абдулхақов
"Истиқлол": Рустам Ятимов, Ахтам Назаров, Тимур Партсвания, Глеб Грачев, Владислав Касминин, Идрис Амину, Муҳаммаджон Раҳимов, Шаҳром Сулейманов, Парвиз Баки-Ахунов, Шервони Мабатшоев, Манучеҳр Жалилов
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов, Олим Абдувосилов
"Андижон" матбуот хизмати