Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

«Локомотив» – «Машъал». Превью

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" (Тошкент) – "Машъал" (Муборак)

Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), М.Шарипов (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), М.Муҳамедов (Тошкент вилояти).

Назоратчи: Р.Серазитдинов (Тошкент).

Локомотив ҳамда Машъал шу кунга қадар ўзаро 14 маротаба куч синашишган. Натижалар Машъалнинг устунлигини кўрсатмоқда. Машъал 14 баҳснинг 9 тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 4та ўйинда Локомотивнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам Машъал фойдасига 22-12. Ўзаро ўйинларда Машъал 28 очони қўлга киритган бўлса, Локомотив 13 очколик бўлган.

Локомотивнинг Машъал устидан қозонган энг йирик ғалабаси –2:0. Ўз навбатида Машъалнинг темирйўлчилар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1 ни ташкил этади.

Ўтган мавсум "Локомотив" олий лигада иштирок этмаган. Шу сабабли бу жамоалар сўнгги марта олий лига доирасида 2010 йили тўқнаш келишган. Ўшанда ҳар иккала баҳсда ҳам мубораклиларнинг қўли баланд келган. Муборакдаги ўйинда 1:0, Тошкентдаги баҳсда эса 2:0 ҳисобида Машъал ғалабага эришган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

26.08.2010 "Локомотив" – "Машъал" 0:2

18.04.2009 "Локомотив" – "Машъал" 1:0

21.09.2008 "Локомотив" – "Машъал" 1:2

19.05.2007 "Локомотив" – "Машъал" 0:0

19.08.2006 "Локомотив" – "Машъал" 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг охирги учта учрашувида Машъал ғалаба қозонган. 2010 йилги ҳар иккала ўйинда ва 2009 йилнинг иккинчи даврасида Муборакда бўлиб ўтган ўйинда Машъал Локомотивни таслим қилган. Яна бир эътиборли жиҳати 2010 йилги иккала ўйинда ҳам Локо учрашувни 10 киши бўлиб тугатган. Муборакда Кахи Махарадзе, Тошкентда Музаффар Умрзоқовлар майдондан четлатилишган.

Ҳакам ҳақида факт: А.Асимов ушбу мавсумда олий лигада дебют қилди. Шу кунгача фақат битта Шўртан – Металлург учрашувида ишлаган.

Рақам: 3 – Локомотив ва Машъал клубининг тўпурарлари ҳисобида айнан 3 тадан гол мавжуд. Темирйўлчиларда Дилшод Рахматуллаев, муборакликларда эса Самандар Шодмонов 3 тадан тўп киритиб жамоа тўпурари бўлиб туришибди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 23:40, 14.06.2012.
Ўқилди: 5725 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.