"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона" ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтириб олганини тан олди.
"Менимча, "Барселона" фантастик жамоа тузмоқда, лекин мен фақат "Реал" ҳақида қайғураман. Мен бор эътиборимни ўз жамоамга қаратишим керак, бошқаларга эмас”.
"Барселона"нинг молиявий қийинчиликлари ҳақида:
“Футболда мени ҳеч нарса ажаблантирмайди. "Барселона" ҳар доим ҳурмат қилиниши керак бўлган жамоа. Бу йил у охиригача курашадиган рақибимиз бўлади”, - дейди Анчелотти.