Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Суперлига. “Насаф” – “Навбаҳор”: Превью

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" 2-давранинг илк баҳсини Қаршида “Насаф” клубига қарши ўтказади.

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 51 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 22 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 13 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 16 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 79-66, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 82 очкони, “Навбаҳор” эса 55 очкони қўлга киритган.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби Наманган ва Қаршида қайд этилган.

“Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари бунгача Қаршида 25 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 18 тасида қаршиликлар зафар қучишган бўлса, 3 та учрашувда дуранг қайд этилган, 4 та ўйинда эса наманганликлар ғалаба қозонишган.

Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларда “аждарлар” “Навбаҳор” дарвозасини 54 марта ишғол этишган бўлса, “лочинлар” “Насаф” дарвозасига 23 та тўп киритишган.

"Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” сўнгги 4 йилдан буён Қаршидан очко билан қайтмоқда. 2018 йили ва 2020 йилларда “лочинлар” дурангга эришган бўлишса (1:1, 2:2), 2019 йили ҳамда ўтган мавсумда жамоамиз Қаршидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.

Бўлажак учрашувда ҳам ёқимли анъана давом этиб, “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилаймиз" - дейилади "Навбаҳор" расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви 2 август куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида соат 20:00 да бошланади.

Киритилди: 16:30, 31.07.2022.
Ўқилди: 2252 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.