Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтди. У Роналдуни тинчлантиришга ёрдам берадими?

Баҳо:
+ | -

Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтди. “Қизил иблислар”нинг афсонавий мураббийи клуб таркибига ишга жойлашди. Daily Mail хабарига кўра, шотландиялик мураббий клуб бош директори Ричард Арнольднинг маслаҳатчисига айланади.

Фергюсонга қарор қабул қилишда “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Браян Робсон, собиқ спорт директори Жон Мурто ва собиқ ижрочи директор Девид Гилл ёрдам беради. Асосий савол – буюк мутахассис “Манчестер Юнайтед” таркибида нима қилади ва бу Криштиану Роналду билан шартнома бўйича музокараларга қандай таъсир қилади ?

Алекс Фергюсоннинг янги иш вазифалари

“Манчестер Юнайтед” бош директори Ричард Арнольд таҳлил маркази ташкил этди. Унга клубнинг тўртта афсонасини таклиф қилди. Улар "Олд Траффорд"ни қайта қуриш, Каррингтон клуби базаси ва мухлислар билан алоқалар учун жавобгар бўлади. Балки, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб ва мухлислар ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани учун шундай қадам ташлагандир. Охирги пайтларда мухлислар раҳбарларнинг турли масалалардаги қарорларидан жуда норози.

Футбол иншоотларини реконструкция қилиш масаласига келсак, Daily Mirror нашрининг ёзишича, ҳозирда “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд” стадиони сиғимини 75 000 дан 88 000 томошабинга ошириш режасини ишлаб чиқмоқда. Клуб Каррингтондаги машғулот базасини янгиламоқчи.

Дастлабки маълумотларга кўра, бундай улкан лойиҳа “қизил иблислар”нинг ҳозирги қарзини икки бараварга 500 миллион фунт стерлингдан 1 миллиард фунт стерлинггача оширишга олиб келади. Айни пайтда “Манчестер Юнайтед”га эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи ўз пулларини сарфламоқчи эмас.

Нафақага чиққанидан сўнг Фергюсон "МЮ"да клуб директорлар кенгаши аъзоси сифатида қолди. Энди унинг позицияси расмий. февраль ойида Эд Вудворддан бош директор лавозимини эгаллаган Ричард Арнольд учун бу рагъбат. Янги мутахассис 26 ярим йил ичида 38 та совринни қўлга киритган Фергюсоннинг катта футбол билимидан фойдаланиш муҳимлигини тушунди. Арнольд энди буюк САФ тажрибасидан фойдаланиш имкониятига эга ва 80 ёшли шотландиялик 2013 йилдан бери клубда энг кўп таъсирга эга инсон эди.

Фергюсон Роналду билан музокараларга таъсир қиладими?

Ажабланарлиси шундаки, Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари билан Каррингтондаги биринчи учрашуви сешанба куни, ўтган мавсумдан бери биринчи марта Криштиану Роналду у ерга келган куни бўлиб ўтди. Клубдаги манбаларнинг таъкидлашича, собиқ мураббий ва футболчининг учрашуви тасодиф бўлган, чунки шотландияликнинг келиши узоқ вақтдан бери режалаштирилган эди. Бироқ, Роналду собиқ мураббий билан штаб-квартирада учрашгандан сўнг, у билан гаплашишни қисқа вақтга тўхтатди.

Фергюсоннинг иш вазифаларига трансферлар кирмайди, бироқ “МЮ” раҳбарияти ундан ўз мақсадлари учун фойдаланиши мумкин. Негаки, шотландиялик мутахассиснинг фикри жуда қимматли ва футболчилар унга қулоқ солишади.

Нима бўлишидан қатъий назар, Фергюсоннинг борлиги футбол муаммоларига таъсир қилиши муқаррар. Эҳтимол, бу аллақачон ўз ролини ўйнагандир 29 июль куни Роналду "Райо Валекано" билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишини тасдиқлади ва ижтимоий тармоқлардан бирида: "Қирол якшанба куни ўйнайди" деб ёзди. Шотландиялик мураббий португалияликни бир неча дақиқа ичида Манчестерда қолишга ишонтирдими?

Киритилди: 20:43, 31.07.2022.
Ўқилди: 3632 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.