Ярим ҳимоячи Рики Пуч ёзда “Барселона”ни тарк этиши мумкин.
22 ёшли испаниялик футболчи МЛС клубларининг эътиборини тортди. Унга "Лос-Анжелес Гэлакси" энг кўп қизиқиш билдирмоқда. АҚШдаги трансфер ойнаси 4 август куни ёпилади.
Шунингдек, Пучга "Бенфика", "Фиорентина" ва "Фулхэм" қизиқиш билдирганди.
"Барселона" ўз навбатида бир йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин бўлган ярим ҳимоячи билан шартномани узайтиришни кўриб чиқмоқда.