Тель-Авивда Франция Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди, унда "ПСЖ" "Нант"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ўйиндаги ғалаба эвазига парижликларнинг юлдуз ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги 41-кубок соҳибига айланди.
Бу кўрсаткич бўйича у "Барселона"даги собиқ жамоадоши Дани Алвесдан (46 та соврин) ортда қолмоқда. Учинчи ўринда Каталония клубининг яна бир афсонаси Андреас Иньеста (39) жойлашган.