"ПСЖ" собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино 2021/22 йилги мавсумда жамоанинг Чемпионлар лигасини тарк этиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 50 ёшли аргентиналик мутахассиснинг фикрига кўра, "Реал" парижликлар томонидан маълум шароитларда турнирдан чиқариб юборилиши мумкин эди.
“ПСЖ” ўтган мавсум 1/8 финалнинг биринчи ўйинида “Реал”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, жавоб ўйинида 3:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
"Сантяго Бернабеу"да "Реал" билан ўйиннинг сўнгги ўттиз дақиқаси ҳақида кўп гаплар бўлди, ҳозир "ПСЖ" психологни жалб қилиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Яқинда Хорхе Вальдано ўша ўттиз дақиқа футбол эмас, балки бошқа даражадаги, психологик жиҳатдан қўрқувга яқинроқ нарса эканлигини айтди" - деди Почеттино.
Мураббий футболда назорат қилиб бўлмайдиган ҳолатлар борлигини таъкидлади.
“Менимча, бу Бенземанинг Доннаруммага нисбатан ўйин қоидасини бузгани эди. Агар ВАР эпизодни кўрганида эди, ҳозир биз "Реал"нинг "ПСЖ"га мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигасини тарк этиши ҳақида гапираётган бўлардик. Лекин бу "Реал "га ишонч, куч бағишлаган эди. Қаердадир хато қилганимиз мантиқан тўғри, лекин бу футбол, футбол таҳлилидан нарига ўтмаслигимиз керак”, - деди у.
7 июль куни Париж клуби Почеттинони истефога чиқарганини эълон қилди.