Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Алексей Евстафеев: «Асосий мақсад – финал босқичи йўлланмаси»

Баҳо:
+ | -

15 июнь, жума куни Катмандудаги «Гранд Отель» меҳмонхонасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

16 июнь, шанба куни старт оладиган U-22 Осиё чемпионати саралаш «D» гуруҳи ўйинлари арафасида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов иштирок этди. «Саралаш баҳсларида иштирок этадиган бошқа жамоалар сингари бизнинг мақсадимиз битта – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш», - деди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.

«Мен Вадим Абрамов ўрнига олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланмаганман. Лондон Олимпиадаси йўлланмаси учун бошқа терма жамоа кураш олиб борганди, бу эса бошқа жамоа. Бироқ ҳозирги таркибимизда Олимпиада-2012 саралаш баҳсларида майдонга тушган етти нафар футболчи бор», - деди Евстафеев.

Маълумот ўрнида, дарвозабонлар Элдорбек Суюнов ва Виктор Мочалов, шунингдек, ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов Вьетнамда бўлиб ўтган Олимпиада-2012 сўнгги саралаш босқичида иштирок этишган бўлса, ҳимоячи Фаррух Нурлибоев, яримҳимоячилар Сардор Мирзаев ҳамда Павел Смольяченко эса саралаш кампанияси давомида олимпия терма жамоасидан таклиф олиб туришган эди.

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси устози иқлимга мослашиш бироз қийин бўлишини тан олди. «Албатта, Ўзбекистон ва Непал ўртасидаги иқлим ўртасида маълум фарқ бор, бу ерда намлик юқори. Бироқ биз 18 июнь куни бўлажак дастлабки ўйинимиздан бир неча кун аввал бу ерга етиб келдик, шундай экан, иқлимга мослашишга улгурамиз, деб ўйлайман. Энг муҳими - машғулот майдонлари ва бошқа маиший шароитлар масаласида муаммолар бўлмаслиги», дея таъкидлади Евстафеев.

Бир кун аввал бўлиб терма жамоа йиғилиши вақтида Ўзбекистон терма жамоасининг уч сардоридан бири сифатида танланган «Пахтакор» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳам устозининг фикрларини маъқуллади. «Ҳар қандай шароитда ҳам биз ғалаба қозонишимиз ва асосий мақсадимиз – финал йўлланмасини қўлга киритишимиз шарт», - деди Абдухолиқов.

Мусобақалар бошланиши олдидан «D» саралаш гуруҳининг бошқа жамоалари устозлари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди ва уларнинг барчаси, бир овоздан, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб боришларини таъкидлашди. Жумладан, Яман терма жамоасининг эфиопиялик устози Абраҳам Амброта унинг жамоаси учун энг ҳал қилувчи ўйин Иорданияга қарши кечишини ва бу ўйиндаги ғалаба саралашдаги 50 фоиз вазифани ҳал қилишини айтган бўлса, Непал терма жамоаси бош мураббийи Кришна Тапа Бангладешга қарши очилиши ўйинида унинг шогирдлари ғалаба қозонажакларини маълум қилди. Бангладешликлар устози Саид Жиланий, Непалдаги яратилган шароитлар кўнгли тўлмаганини таъкидлаб, бўлажак баҳсларда ўз жамоасига ишонишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Непалдаги U-22 саралаш «D» гуруҳи ўйинлари 16-24 июнь кунлари бўлиб ўтади. Саралаш гуруҳида дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади, шунингдек, жами етти саралаш гуруҳида энг яхши натижа кўрсатган учинчи ўриндаги бир жамоа ҳам финал раунди иштирокчисига айланади. Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк ўйинини 18 июнь, душанба куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:48, 16.06.2012.
Ўқилди: 6204 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.