Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Челси" Кукурелья учун 50 миллион фунтдан кўпроқ таклиф қилган

Баҳо:
+ | -

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Челси" "Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелья учун 50 миллион фунт стерлингдан кўпроқ таклиф қилган.

Манбага кўра, "чағалайлар" ҳозирча Лондон клуби таклифига расмий жавоб беришмаган.

Қайд этилишича, клублар ўртасидаги музокаралар давомида ҳимоячи Леви Колвиллнинг "Брайтон"га ўтиши ҳам муҳокама қилинган.

Қолаверса, томонлар рози бўлса, 19 ёшли англиялик учун келишув алоҳида трансфер сифатида расмийлаштирилади.

24 ёшли испаниялик ўтган мавсумда “Брайтон” сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:34, 03.08.2022.
Ўқилди: 1207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.