Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ўлганни устига тепган(ми?)! Криштиану Роналду янги мавсумни захирадан бошлайди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"га янги мураббий тайинланди. Бу ролни эгаллаган Эрик тен Хаг ўз ғоялари асосида жамоани қайта қуриши лозим. Ушбу йўлда эса ҳар қандай тўсиқ енгиб ўтилиши керак. Тен Хагнинг гапи гап бўлиши шарт. Эндиликда, у ўз сўзини Роналдуга ҳам ўтказа бошлади. Буни "Райо Вальекано"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳам гувоҳи бўлдик. Бу ҳам етмаганидек, энди португалиялик юлдуз янги мавсумни захирада ўтказадиган кўринади. Қарорни эса Эрик тен Хаг қабул қилмоқда. Роналдунинг клубдаги келажаги сўроқ остида турган бир пайтда, бу қарор "ўлганни устига тепган"дек бўлди. Балки футболчининг ўзи буни жиддий қабул қилмас. Агарда жиддий қабул қилса, Роналдуни ортиқ "МЮ"да кўрмаймиз.

37 ёшли юлдуз "Манчестер Юнайтед"нинг мавсумолди ўйинлари учун Таиланднинг Бангкок шаҳрига ва Австралияга қилган сафарини ўтказиб юборган эди. Бунга сабаб қилиб оилавий муаммолар борлиги келтирилади. "Райо Вальекано" билан ўйинда атиги 45 дақиқадан кейин алмаштирилган ҳужумчи, энди асосий таркибга ҳам киритилмаслик хавфи остида қолмоқда. Келаётган якшанба куни "МЮ" ўз уйида "Брайтон"ни қабул қилади. Унда тен Хаг ҳужумда мавсумолди ўйинларида ўзини кўрсата олган Санчо, Рэшфорд ҳамда Марсьяль триосидан фойдаланишни ният қилган. Бу эса Роналдуни захирада қолишини англатади. Аслини олганда бундай воқеа Роналду билан илк бор содир бўлаётгани йўқ. У март ойида Ральф Рангник қўл-остида ҳам шундай аҳволга солинган. Ўшанда "Манчестер Сити" билан дерби баҳсида Роналду захирада қолдирилади. Ўйин эса кейинчалик 4-1 ҳисобида "қизил иблислар" мағлубияти билан тугайди. Шундан кейин жаҳли чиққан Роналду, жароҳат олгандек бўлади ва даволаниш учун Португалияга йўл олади.

Ўтган якшанба куни Роналду ўйиннинг ярмида захирага олинганди. Бундан жаҳли чиққан юлдуз, "Олд Траффорд"ни ўйин тугамасдан тарк этган. Унга, ўша ўйин учун қайдномага киритилмаган жамоадоши Диoгу Далот ҳамроҳлик қилади. Аслини олганда, шу ёз давомида Роналду бир неча марта жамоадан кетиш истаги бор эканига ишора қилди. У атиги 12 ойдан кейин "МЮ"да ўйнаш иштиёқини йўқотгани қизиқ, албатта. Бунга бир томондан клубнинг ЕЧЛсиз қолгани сабаб бўлса, иккинчи томондан тен Хаг режалари Роналдуга имкон бермаслиги таъсир қилмоқда. Шунга қарамай, "МЮ" раҳбарияти Роналдуни сотишни истамаяпти. Клуб, ҳатто унга нарх белгилашни ҳам инкор қилмоқда.

Криштиану Роналдунинг амалдаги битими 2023 йилда якун топади. Унда яна бир йилга битимни чўздириш ҳуқуқи мавжуд. Аммо бугунги бўлаётган воқеалардан кейин, супер-юлдуз 2023 йилга қадар ҳам клубда қолиши қийин масалага айланиб қолмоқда. Роналдунинг агенти Хорхе Мендеш аллақачон янги жамоа қидириш ишлари билан банд. Унинг "МЮ"дан футболчини қўйиб юборишни сўраганлиги айтилади. Бу масала ҳафта якунига қадар, мавсум бошлангунича ҳал бўлиши керак. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:05, 03.08.2022.
Ўқилди: 9972 марта.
Фикрлар: 84 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.