"Атлетико", "Челси" ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини "Райо Вальекано"да давом эттириши мумкин.
AS хабарига кўра, 33 ёшли ҳужумчи клуб президенти Раул Мартин Преса билан шартнома борасида шахсан музокара олиб борган. Манбага кўра, Костанинг маоши солиқларсиз йилига тахминан 1,5 миллион еврони ташкил қилади.
Шу билан бирга, “Райо”да ҳамма ҳам Костанинг трансферига рози эмас. Хусусан, ҳатто бош мураббий Андони Ираола ҳам Диего айни дамда клубга керакли футболчи эканлигига ишончи комил эмас. Бироқ, Преса шахсан музокара олиб борди ва ташаббусни ўз қўлига олди.
Костанинг сўнгги клуби Бразилиянинг "Атлетико Минейро" жамоаси бўлиб, у 2022 йилнинг бошида уни тарк этган. Олти ойдан кўпроқ вақт давомида Диего эркин агент мақомида бўлиб турибди.