Криштиану Роналду кўплаб клублар билан боғлангани ҳақида миш-мишлар юрибди, аммо "Манчестер Юнайтед" Роналду борасида Европанинг ҳеч қандай клубидан таклиф олгани йўқ.
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер Роналдунинг атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
"Роналду мавсум давомида 38 ёшга тўлади. У энди аввалгидек футболчи эмас. У ҳали ҳам ажойиб тўпурар, лекин у энди аввалгидек эмас. Ҳеч бир Европа клуби уни қўлга киритишни истамаяпти. Аммо мен хато қилаётган бўлишим мумкин” - деди Каррагер Sky Sports нашри билан суҳбатда.