"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте Лондон жамоасининг мақсадлари ҳақида гапирди.
“Нега Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаймиз? Менинг ва клубнинг мақсади - яхшироқ бўлиш. Бу биз етти ой олдин бирга бошлаган жараён. Чемпионлар лигасидан жой олган бўлсангиз, бу мақсадингизга эришдингиз дегани эмас.
Мен бу клуб билан муҳим нарсани қурмоқчи эканлигимни айтдим, чунки мен ғалаба қозонишни яхши кўраман. Менинг тажрибам шуни кўрсатадики, биз тўғри ёъналишда кетяпмиз.
Шу билан бирга, клубга Европанинг энг яхши жамоалари билан рақобатлашиш учун яна бир қадам керак бўлганини биламан. Шунинг учун биз такаббур бўлмаслигимиз керак. Биз топ-клуб бўлиш учун майдонда ва унинг ташқарисида ишлашимиз, яхшиланишимиз керак", - деди Конте AFP билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ўтган мавсумда АПЛда тўртинчи ўринни эгаллади.