Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Янги мавсумдан Клопп кимларга кўп имконият беради?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ўз рақибларига нисбатан анча тинч ёзги трансфер ойнасини ўтказди, клуб жуда ўйланган аниқ нуқтани кучайтиришни режа қилган эди, ярим ҳимоя ягона муаммоли соҳа бўлиб қолмоқда.

Юрген Клопп шогирдлари Англия Суперкубогида "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк кубокларини қўлга киритишди. Премьер-лигада келаси мавсумда бу жамоалар чемпионлик сари бир-бирларига муаммо туғдиришлари аниқ. Келинг, келаси мавсумда 3000 дақиқадан кўпроқ майдонда бўлиши мумкин бўлган "қизиллар"нинг энг яхши футболчиларини кўриб чиқайлик, бу эса 90 дақиқалик 33 та ўйинни англатади.

Алиссон

"Ливерпул"нинг биринчи рақамли дарвозабони клубнинг барча посбонларига қарши рақобатда ғалаба қозонди, у келгуси мавсумда кўпчилик ўйинларда "қизиллар" дарвозасини ҳимоя қилишига шубҳа йўқ.

Ван Дейк

Голландиялик футболчи ўтган мавсумда жами 4620 дақиқа майдонда бўлди ва унинг ҳиссаси туфайли "Ливерпуль" ҳимояси ўта мустаҳкам тартибга келди. Ван Дейкнинг барқарор ўйини бўлмаганида, Алиссон ҳар қачонгидан ҳам асабийлашган бўларди. Демак Клопп шогирдлари бир-бирига боғлиқ занжирни ҳосил қилишган.

Робертсон

Энг меҳнаткаш ўйинчилардан бири бўлган Эндрю бир неча ўйин дақиқаларини жуда қобилиятли шериги Цимикасга беришга мажбур бўлди, лекин барибир янги мавсумдан унинг тез-тез ўйинга тушишига ҳеч ҳам шубҳа йўқ.

Трент

Александр-Арнольд "Ливерпул"нинг муваффақияти учун жуда муҳим ўйинчи. У ўтган мавсумда "қизиллар" сафида ўйнаган дақиқалари борасида учинчи ўринни эгаллади. Трент ўтган йилги мавсумда камида 4234 дақиқани майдонда ўтказган.

Фабиньо

Бразилиялик футболчи ярим ҳимоянинг асосий тиргакларидан бири ва агар у ўйиндан тушиб қолса, "қизиллар" жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин.

Ҳендерсон

Клуб сардори яқинда 32 ёшга тўлди, лекин у ажойиб жисмоний формага кириб улгурган. Унинг етакчилик қобилияти ва тажрибаси ажралмас босқичда, шунинг учун Клопп, эҳтимол, Жорданннинг майдонда имкон қадар кўпроқ вақт ўтказишини хоҳлар.

Салоҳ

Мисрлик футболчи замонавий "Ливерпул"нинг асосий юлдузига айланиб бўлди. Салоҳ ўтган мавсумда ўйнаган жами дақиқалари бўйича Трентни ортда қолдирди, аммо у Дарвин Нуньес жамоага ўтгандан кейин ҳам кейинги мавсумда энг муҳим ҳужумкор ўйинчилардан бири бўлиши аниқ.

Киритилди: 18:22, 05.08.2022.
Ўқилди: 1705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.