Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Тошкентда ўтказиладими?!

Баҳо:
+ | -

Жорий йил 28 июлдан 9 августга қадар бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси FIDEнинг энг нуфузли, ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган тадбири ҳисобланиб, унда дунёнинг 200га яқин давлатлари ўз терма жамоалари билан иштирок этишади.

Бу сафарги олимпиадада 188та эркаклар ҳамда 162та аёллар терма жамоалари ғолиблик учун дона суришмоқда. Ушбу жамоалар таркибидан 4 нафар асосий ва бир нафар захира ўйинчи ўрин олган.

Бундан ташқари FIDE Конгресси доирасида комиссия йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Комиссия йиғилиши якунларига кўра Ўзбекистон вакилларидан Муҳиддин Мадаминов халқаро тоифадаги уста унвони талабларини бажарганлиги муносабати билан ушбу унвон комиссия аъзолари томонидан маъқулланган бўлса, Жаҳонгир Камалов халқаро тоифадаги арбитр унвонига эга бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, у Ўзбекистондаги энг ёш халқаро тоифадаги арбитрга айланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон шахмат федерациясининг Бош котиби Суннатулло Бозорбоев халқаро тоифадаги ташкилотчи унвони талабларини бажарди ва комиссия хулосаси билан ушбу унвонни қўлга киритди.

Яна бир эътиборга молик масала, мазкур тадбир доирасида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қиливчи мамлакатни аниқлаш учун ўтказиладиган Конгресс ҳисобланади.

FIDE Конгрессининг асосий тадбири 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун ташкил этилаётган танлов бўлиб, унда Ўзбекистон, Польша ҳамда Замбия давлатлари номзод сифатида иштирок этиш учун ариза топширишган. Бироқ, Польша ва Замбия томонидан ҳукумат кафолат хатлари тақдим этилмаганлиги боис улар сўнгги босқичда иштирок эта олишмайди.

Шу тариқа, Ўзбекистон асосий номзод сифатида 8 август куни 200га яқин давлат вакилларидан иборат делегатлар томонидан овоз бериш жараёнида иштирок этиб, 2026 йили ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлигини қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятига эга бўлиб олди. Фақат буни амалда расмийлаштириш қолди холос.

2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Тошкент шаҳри танлаб олинган бўлиб, олимпиада 2026 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилиши назарда тутилган.

МДҲ давлатлари орасида шу пайтгача Арманистон (Ереван шаҳри, 1996 йил), Россия Федерацияси (Москва шаҳри, 1994 йил, Элиста шаҳри, 1998 йил, Ҳанти-Мансийск шаҳри, 2010 йил), Озарбайжон (Баку шаҳри, 2016 йил) ҳамда Грузия (Батуми шаҳри, 2018 йил) Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилган.

2024 йилги 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси эса Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 22:54, 05.08.2022.
Ўқилди: 1380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.