Кириш Регистрация

«МЮ» мавсумни нега мағлубият билан бошлади?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг мағлубиятига сабаблар топиш қийин эмас - жамоа мавсумолди ўйинларда ёмон кўринмаган бўлса-да, Марсиялнинг жароҳати, Роналдунинг формада эмаслиги туфайли, деярли ҳужумчисиз ўйнашига тўғри келди. Бу бироз мураккаб системани бирданига «Брайтон»дек жамоага қарши синаб кўриш бироз хавфли эди.

Биринчи таймни эсланг, футболчилар қаерга югуришни, қайси томонга пас беришни ҳал қила олмай қийналишди.

2-таймда бироз соддароқ схема ва Эриксеннинг таянч зонасида ҳужумларни бошлашга масъул бўлиши мезбонларга устунлик олиб берди. Мана шу факторнинг ўзи Фред ва Мактоминей жуфтлигининг (Рэшфорд билан бирга ўйиннинг энг ёмон футболчилари, менимча) нақадар ожиз эканини ҳам кўрсатди, менимча:

1) Тен Хаг Де Йонг ёки бошқа вариантлар учун шошилишни бошлайди;
2) катта эҳтимол билан Фред-Мактоминейни сентябрдан жуфтликда кўрмаймиз.

Рэшфордни эса, омадсиз икки мавсумидан кейин навбатдаги Уэлбек бўлиши тахмин қилинаётганди. Йўқ, Уэлбек анча яхши экан.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 20:54, 07.08.2022.
Ўқилди: 6349 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик