"Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костич "Ювентус"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Футболчининг ўзи аллақачон Турин клуби билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эга - 2025 йилгача шартнома, йилига 2,7 миллион евро маош ва бонуслар.
29 ёшли серб немис клуби раҳбариятига энди жамоада ўйнаш нияти йўқлигини маълум қилган ва трансфер тезроқ якунланишини талаб қилмоқда.
Ўтган мавсумда Костич "Айнтрахт" сафида барча турнирларда 42 ўйинда 7 гол ва 15 голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.