Дортмунднинг "Боруссия" клуби 26 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовскига Италиянинг бир йўла икки жамоаси "Ювентус" ва "Лацио" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, "Лацио" июн ойининг ўзидаёқ музокараларни бошлаган. "Ювентус" эса тез орада "Боруссия"га расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.