Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-1 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-0 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 0-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 3-0 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-0 Истиқлол Душанбе

Гвардиола: "Ҳар доим ўзим ишлаётган жамоани яхшироқ шаклланишига ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -

Хосеп Гвардиола нега бу ёз "Манчестер Сити" таркибини янгилаш учун энг яхши вақт бўлди, деган саволга жавоб берди.

"Мен ҳар доим беш-олти йиллик бирга ишлагандан сўнг, биз ниманидир ўзгартиришимиз керак деб ўйладим. Эҳтимол мураббийни ёки бир нечта ўйинчиларни ўзгартиришимиз керак. Лекин шу билан бирга шуни айтишим мумкинки, бизни тарк этган Габриэль Жезус, Рахим Стерлинг, Александр Зинченко, Фернандиньолар биз билан бирга совринларни ютишда давом этишни хоҳлашганди. Мен уларни биламан.

Аммо, шу билан бирга, баъзида таркибни янгилаш учун ўзгартириш фойдали бўлади. Янги ўйинчилар янги куч, янги имкониятлар олиб келиши нормал ҳолат. Мураббий сифатида мен доим ўзим ишлаётган жамоаларимни яхшироқ қилиш учун ҳаракат қиламан.

Агар мана шу тўрт нафар футболчи ҳали ҳам шу ерда бўлганида, менимча, биз муваффақиятга интилаётган жамоа бўлардик. Аммо улар кетишди ва ҳозир биз янги келган футболчиларга кўнишимиз ҳамда жамоадан кетган футболчиларга энг яхши тилакларни тилашимиз керак. Чунки уларнинг барчаси бунга лойиқдир" - деди Гвардиола.

Киритилди: 11:31, 08.08.2022.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.