Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Нефтчи” — “Пахтaкор” учрашуви қаерда ўтказилиши эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Пахтaкор” ўйини 12 август куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ мазкур беллашувга катта танаффусдан кейин Фарғонадаги “Истиқлол” аренаси мезбонлик қилиши маълум қилинганди. Бугун — 8 август тонгида ЎзПФЛ комиссияси “Истиқлол” стадионига қайта ташриф буюрди ҳамда стадионни ўйин олдидан ўрганиб чиқди. Бунгача комиссия 22 июль куни “Истиқлол”да бўлган ҳамда қилиниши шарт бўлган ишлар юзасидан ахборот киритганди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, талаб даражасидаги баъзи масалаларда кечикиш мавжуд. Шунингдек, майдон бўйича мутахассислар фикрига кўра, майса ўнглаб олиниши учун ҳам яна бироз вақт керак.

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎзПФЛ таваккал қилмаган ҳолда кечроқ бўлса-да учрашувни Яйпан шаҳрига кўчирди. ЎзПФЛ мутахассислари Тошкентга қайтгач, “Истиқлол” стадиони бўйича қайта талаб киритилади. Бунда VAR технологияси учун “Истиқлол” стадионига тегишли ташкилотдан рухсат олиш ҳамда стадиондаги техник ҳолат маромида ишлаши учун интернет тизимини талаб қилинган кўрсаткичга келтириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни ҳолатда кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хонаси, комиссар хонаси ва унга туташ ҳудудлар бўйича масалалар ҳал этиб улгурилган.

Киритилди: 12:50, 08.08.2022.
Ўқилди: 4078 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8790]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3823]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3727]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3520]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2744]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2229]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1891]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1553]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1501]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1485]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик