Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Янги мураббий эски натижалар…

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада сўнгги бор ғолиб чиққанига ҳам деярли 10 йил бўлди. Охирги марта чемпионлик Алекс Фергюсон қўл остида 2012/2013 йилги мавсумда қўлга киритилган. Ўшандан бери жамоа икки марта иккинчи ўрин бўлган бўлса-да, ҳар сафар чемпионликдан узоқда бу натижага эришган. Ҳар бир янги мавсум мухлислар томонидан умид билан қабул қилинади. Бу сафар ҳам шундайми?

Бу ёзда "Манчестер Юнайтед"га янги мураббий - Эрик тен Хаг келди. Ҳамма Криштиану Роналдуни муҳокама қилаётган бир пайтда, жамоа йиғинларда кўп иш қилди.

"Манчестер Юнайтед" ҳақидаги барча оптимистик фикрлар мавсумнинг биринчи ўйинидан кейин йўқолди. "Брайтон" "Олд Траффорд"га келди. Дастлабки 10 дақиқада "Манчестер Юнайтед" тўпни эгаллаб олди ва 80% устунликка эга чиқди, кейин нимадир нотўғри кетди. “Брайтон”нинг ўйини яхши кўрина бошлади ва Гросс биринчи бўлимдаёқ дубл қайд этди.

"Манчестер Юнайтед"нинг ўйин режаси иш бермади. Эриксен сохта тўққизлик позициясида ҳаракат қилди. Бу унинг майдондаги оптимал жойи эмаслиги аниқ, аммо жамоанинг энг сермаҳсул футболчиси Бруну Фернандешни ўз ўрнидан четлатиш ғалати бўларди. Айниқса, ҳужумчининг жойи бўшатилганидан кейин. Роналду деярли бутун мавсум олдидан тайёргаликни ўтказиб юборди ва Марсял (у йиғинда етарлича ўйнади) жароҳат олди.

63-дақиқага келиб, "Брайтон" мухлислари ўз жамоаларининг ҳар бир узатмаси учун масхара қилувчи "оле" сўзини айта бошлашди. Гарчи ўйин Англия жанубида эмас, Манчестерда ўтказилган бўлса-да, бу аниқ ва тиниқ эшитилди.

Иккинчи бўлимда Тен Хаг Роналдуни майдонга туширди. Натижада Эриксен ярим ҳимояга туширилди. Кейинчалик ҳатто ван де Бек ҳам майдонда пайдо бўлди. Майдон марказида бирданига диспетчер вазифасини бажарадиган учта футболчи бор эди: Бруну, Эриксен ва ван де Бек. “Манчестер Юнайтед” ўйинни қайтариб ололмади, бироқ битта гол урди. Аниқроғи, “Манчестер Юнайтед” эмас, меҳмонларнинг ўзи автогол киритишди.

Майдонда ва ВАРда бир нечта муҳим қарорлар “МЮ” фойдасига қабул қилинди. Биринчи бўлимда МакТоминай рақибнинг оёғига бутсанинг остги қисми билан жароҳат етказиши мумкин эди. Шотланд биринчи навбатда тўпга ўйнади, аммо бундай ҳолларда ҳакамлар вақти-вақти билан қизил карточка кўрсатадилар.

Лекин нима учун иккинчи бўлимда "Манчестер Юнайтед" дарвозасига пеналти белгиланмагани сир бўлиб қолди. Мартинес Уэлбекни орқтдан туртиб юборди ва тўпга тегмади. "Қандай қилиб бу "Брайтон" фойдасига пеналти эмас? - деб ёзди дарҳол Жон Терри.

Бундан ташқари, инглиз ижтимоий тармоқларида Тен Хагни тобора кўпроқ “tenth” деб аталаётганини кўриш мумкин. Инглиз тилида бу "ўнинчи" деган маънони англатади. Бу жойда “Манчестер Юнайтед”нинг 1992/1993 йилги мавсумдаги ёмон натижасига ишора бор. Яъни жамоа ўша мавсумда 10-ўринни эгаллаганди.

Киритилди: 14:37, 08.08.2022.
Ўқилди: 3778 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.