Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

"Боруссия Дортмунд" "Челси" вингери учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Челси" ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одои учун курашга киришди, деб хабар беради Bild.

Хадсон-Одои "Челси"нинг "Эвертон"га қарши (0:1) АПЛ 1-тури учун қайдномасига киритилмади. Ўйин якунланганидан кўп ўтмай, Каллум мунтазам ўйин амалиёти учун клубдан қўйиб юборишни сўрагани маълум бўлди.

"Саутгемптон" аллақачон Хадсон-Одои учун ижара таклифи билан чиққан, шунингдек 21 ёшли инглиз футболчисига "Лестер" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Хадсон-Одои ўтган мавсумда барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 04:12, 09.08.2022.
Ўқилди: 2007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик