Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ким кўпроқ гол уради: Ҳоланд ёки Нуньес?

Баҳо:
+ | -

Ҳоланд ва Нуньес АПЛга келгач, табиийки, уларнинг қайси бири муваффақиятлироқ трансфер бўлиб чиқиши ҳақида мунозаралар юзага келди. Қайси ҳужумчи кўпроқ гол уриши мумкинлиги, масалан.

Менимча, Ҳоланд кўпроқ гол уради. Чунки “Манчестер Сити”да Агуэродан кейин ҳақиқий бомбардир йўқ эди, Стерлинг кетгач эса, ўз голини санаб юрадиган яримҳимоячилар ҳам қолмади. Грилиш ҳам, Де Брюйне ёки Фоден ҳам бемалол Ҳоланднинг гол уришига ўйнашлари мумкин. Ҳатто пенальтини ҳам Ҳоланд тепди-ку... Умуман Ҳоландда Криштианудан нимадир бор, иккита гол уриб ҳам, хет-трик қилмаганига, захирага олинганига жахли чиққани ёрқин мисол.

Дарвин Нуньесда вазият бошқачароқ. “Ливерпуль”да Муҳаммад Салоҳ ҳам бор.  Клопп шогирдлари жамоавий ўйин кўрсатишса-да, олдинги чизиқдаги футболчиларда голга бўлган ташналик кучлироқ. Дарвин ўз вазиятларини излаши, кўп голиши мумкин, аммо худди Манчестердаги Холанд каби, асосий ҳужум қуроли бўлмайди. Нуньес жамоаси ғалабасига қандай қилиб бўлса ҳам, ҳисса қўшганидан бахтли бўладиган футболчи. Ҳоланд бахтли бўлиши учун жамоаси ғалабаси кифоя қилмайди, ўзи ҳам гол уриши шарт.

Албатта, бирининг кўпроқ уриши иккинчисидан кўра фойдалироқ бўлиб чиққанини англатмайди. Жамоага келтираётган фойдаси гол билан ўлчанмайди-ку, тўғрими? Аслида Дарвин анча фойдалироқ бўлиши, “Ливерпуль”ни кучайтириши мумкин. Ҳатто биринчи турдаги ўйинлар ҳам юқоридаги фаразни кўрсатаётгандек – Ҳоланд жамоаси яққол устунлик қилган ўйиндаги голларни ўз ҳисобига ёзиб қўйди, Дарвин эса, ўйинда бурилиш ясаб, қаҳрамонга айланди.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 16:53, 09.08.2022.
Ўқилди: 4134 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.