Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Арсенал" ҳимоячиси бугун клуб билан шартномани бекор қилиб юборишга ҳаракат қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ва ҳимоячи Эктор Бельерин яқин орада ҳамкорликни тугатиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, футболчининг агентлари Лондонда бўлиб, бугун "канонирлар" билан шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бельерин ўтган мавсумни Испаниянинг “Бетис” клубида ижара асосида ўтказган эди. Айни дамда футболчи “Арсенал” билан шартномани бузиш ва Мануэль Пеллегрини бошчилигидаги "Бетис" жамоасига текинга қайтиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Аввалроқ, "яшил-қоралар" Бельеринни "Арсенал"дан тўлиқ сотиб олиш учун пул топа олмаганди.

Киритилди: 17:23, 09.08.2022.
Ўқилди: 2292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.