Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Владимир Муханов: «Голни Гейнрих ва Кападзе вужудга келтиргани — рамзий маънога эга»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари — Александр Гейнрих ва Темур Кападзе яқинда Қозоғистоннинг "Актобе" клубига қўшилишди. Улар дам олиш кунлари ўтказилган Премьер-лиганинг 13-тур ўйинлари доирасида "Сункар"га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, ўйинн тўлиқ ўтказишга ҳам улгуришди. Эътиборли томони, Темур Кападзе баҳснинг 90-дақиқасида гол киритиб, ғалабасига муҳим бўлган 3 очкони келтирди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Актобе" бош мураббийи Владимир Муханов футболчиларимиз ҳақидаги қуйидагиларни таъкидлади:

— Ўйин арафасида таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик. Кенжисариев Москвадаги йиғин давомида жароҳат олгани туфайли, бугун майдонга туша олмади. Гейнрих ва Кападзе ўйин арафасида сафимизга етиб келишди ва тўғри майдонга тушишди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиздан кейин иккинчи бўлимда йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Яхшиямки характер кўрсатиб, ғалаба тўпини киритдик. Голни жамоамизнинг икки янги аъзоси — Александр Гейнрих ва Темур Кападзе вужудга келтиргани рамзий маънога эга бўлса керак. Гейнрих ҳимоячини таъқиб қилди ва Кападзе гол урди. Ташқаридан қараганда ғалабамиз ҳаққоний эмасдек кўриниши мумкин, аммо бу ғалаба биз учун жуда ҳам муҳим эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:54, 18.06.2012.
Ўқилди: 5930 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик