Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Фаолиятини 2021 йилда якунлаган Коэнтрау 1 ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Фабиу Коентрау Португалияда бир ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, 34 ёшли португалиялик 850 евро миқдорида жаримага тортилди.

Собиқ "Рио-Аве" футболчиси 2021 йил 13 апрелда бўлиб ўтган “Боавишта”га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун жазоланган. Тартиб-интизом қўмитаси 486 кундан сўнг якуний қарорни қабул қилиб, футболчини жароҳат етказиш ва футболчини ҳақорат қилишда айбдор деб топди.

Коентраунинг ўзи 2021 йилнинг ёзида профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилган. Ҳозир у Вила-до-Кондида яшайди ва балиқчилик билан шуғулланади.

“Спортчининг касбий вазифаларини бажаришни тўхтатганлиги уни содир этган интизомий ҳуқуқбузарликлари учун интизомий жавобгарликка тортиш имкониятини олиб ташламайди”, — дейилади тартиб-интизом қўмитаси хабарида.

Киритилди: 07:45, 10.08.2022.
Ўқилди: 2579 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик